Гулнора Каримованинг адвокати сентябрь ойи ўрталарида мижози билан учрашувда унинг қўлида кўкаришларни кўрганини хабар қилган эди. Омбудсман Феруза Эшматова колонияда кўришганида биринчи президентнинг қизи билан ҳаммаси яхши бўлганини ва қайтадан мониторинг ўтказилишини айтди. У шунингдек, қамоқхоналарда қисқа муддатли учрашувлар қайта тикланганини ҳам маълум қилди.
17 июлда Ўзбекистон Бош давлат санитария врачи қарори билан 14 тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши мажбурий эмланиши шарт этиб белгиланди. Орадан 11 кун ўтиб, қуйи палата депутатлари мажбурий эмлашни қонунийлаштиришга оид қонун лойиҳасини маъқуллаб, Сенатга юборди. «Газета.uz» сўровига биноан омбудсман Феруза Эшматова мажбурий эмлаш ва уни қонунийлаштириш жараёни, бу борада халқаро норма ва тажриба, фақат бир вакцина мавжудлиги туфайли аҳолининг танлов ҳуқуқи бузилиши каби саволларга жавоб берди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида Омбудсманга 9 632 та мурожаат келиб тушган, бу ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўп. Ҳозирга қадар уларнинг 30 фоизи ижобий ҳал қилинган. Натижада 13 та жиноий, 4 та маъмурий ва 8 та интизомий иш қўзғатилган. 16 нафар мансабдор жавобгарликка тортилган, қолаверса, 10 дан ортиқ фуқаро ишга тикланган.
Сенаторлар Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Феруза Эшматова номзодини тасдиқлашди. У мазкур лавозимда Улуғбек Муҳаммадиев ўрнини эгаллади. Бундан ташқари, Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раислигига эса Малика Кадирханова сайланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг